Хонанда Лола Йўлдошева «Билмайсан» қўшиғига ишланган клипни омма эътиборига ҳавола этар экан, уни аёлларнинг қўшиғи деб ҳисоблашини маълум қилди.
«Қадрли қизлар, мунис аёллар, эътиборингизга ‘Билмайсан’ қўшиғига ишланган янги видеони тақдим этмоқчиман. Эркаклар бу ишни тўлиғича тушуниб, ҳис эта олмаса керак. Бу аёллар қўшиғи деб ҳисоблайман. Ва уни бизларга, аёлларга бағишладим! Кучли, гўзал, ақлли, содиқ, севиш ва кутишни билувчи аёлларга», — деб ёзди қўшиқчи Instagram’даги саҳифасида.
«Кўп ҳолларда ичимизда қолиб, юракларни парчаловчи ҳисларни етказа олдим деб умид қиламан. Мен сизнинг овозингиз, қалбингиз қичқириғи бўламан. Фикрларингиз ва таассуротларингизни билишни истардим», — қўшимча қилди Лола.
https://www.youtube.com/watch?v=NC65c0dEtbA
Изоҳ (0)