Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғи қаровчиси Герда лақабли урғочи йўлбарсни адашиб чиқариб юбориб, ўзи жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, 17 декабрь куни эрталаб ходим вольерни тозалаш учун кирган. Бу пайти вольердаги икки йўлбарс — Амадей ва Герда иккинчи хонага ўтиб турган.
Аммо ходим эшикни қулфламагани учун Герда ташқарига чиқиб кетган. Хавотирга тушган назоратчи Амадей ўтирган вольерни қулфлашга уринган. Аммо буни кўрган Герда жуфтини ҳимоя қиламан деб уни юлиб олган.
Шифокорлар жароҳат жиддий эмаслигини тасдиқлади.
Гердаги уйқу дориси укол қилиниб, вольерга олиб кирилди.
Изоҳ (0)