Ҳиндистоннинг Аврангобод шаҳрида истиқомат қилувчи бизнесмен ягона қизининг тўйига ўзига хос совға қилди. Бу ҳақда, The Hindu нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ажай Манот исмли текстиль магнати ўзига тегишли икки акр ерда бошпанасиз инсонлар учун 90 та уй қуриб берди, бу ишга 8 миллион рупия (120 минг доллар) сарфлади.
25 квадрат километр ерни эгалловчи ҳар бир уйда иккита дераза ва иккита эшик бўлиб, у электр қуввати ва санитария жиҳозлари билан таъминланган.
Ушбу уйдан фойдаланишга номзодлар учта талабга жавоб бериши лозим: ростанам қашшоқ бўлиши, кулбаи вайроналарда истиқомат қилиши ҳамда зарарли иллатларсиз, шукроналик билан ҳаёт кечириши (ичмаслиги, чекмаслиги, гиёҳванд бўлмаслиги).
Бойваччанинг қизи Шрея Манот ҳамда унинг турмуш ўртоғи тўй маросимидан сўнг уйларнинг калитларини янги эгаларига тантанали равишда топширди.
«Мен отамнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу энг яхши тўй совғаси бўлди», — деди Шрея, отасининг ташаббусига изоҳ бераркан.
Изоҳ (0)