Футбол бўйича Германия чемпионатининг барча дивизионидаги клублар қишки йиғинни Туркияда ўтказишдан бош тортди. Бунга асосий сабаб сифатида мамлакатдаги нобарқарор сиёсий ҳолат ва терактлар кўрсатилмоқда, дея маълум қилади «Sports.ru».
Хабарда таъкидланишича, фақатгина битта клуб – учинчи дивизиондаги «Рот-Вайсс» Туркиянинг Лара шаҳрида йиғин ўтказади. Ўтган мавсумнинг ўзида Бундеслиганинг етти жамоаси Туркияда йиғин ўтказган эди.
Қайд этиш жоиз, 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи 6-турига тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон терма жамоаси 2017 йилнинг 9–13 февраль кунлари Туркияда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Самвел Бабаян қўли остидаги жамоа Арманистонга қарши 12 февраль куни ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)