Буркина-Фасо шимолида жангариларнинг армия постига уюштирган ҳужуми оқибатида 12 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Номаълум шахслар Буркина-Фасо армиясининг террорга қарши кураш бўлинмаси базасига ҳужум қилди. Воқеа 16 декабрь куни Нассунгу шаҳрида рўй берди.
Ҳужум уюштирганлар айрим бинолар ва транспорт воситаларига ўт қўйди.
Изоҳ (0)