Оёғи кесиб ташланган одамларга ёрдам берувчи Amputee Coalition of Ameriсa ташкилоти оёғи протез қилинган икки ёшли Аврора Кайро ҳақидаги ҳикояни ноябрь ойи бошида ижтимоий тармоқда чоп этди. Бир ой ўтиб қизча интернет фойдаланувчилари эътиборига тушди. Бу ҳақда BuzzFeed маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Авроранинг онаси ҳомиладорлигининг бешинчи ойида қизида қўл-оёқлар ривожланмай қолиши билан боғлиқ туғма хасталик аниқланди. Қизалоқ дунёга келгандан кейин шифокорлар унинг оёғини кесиб ташлади ва у протездан фойдаланишга кўникиб кетди.Аврора гимнастика ва сузиш курсларини муваффақиятли ўтган, шунингдек, югуриш бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
Декабрь бошида қизалоқ Instagram’да машҳур бўла бошлади. Кўпчилик фойдаланувчилар қизнинг хушчақчақлигидан руҳланганлиги ва қизалоқ ҳақиқий кучли инсон эканлигини маълум қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)