«Барселона» футболчилари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубига қарши Qatar Airways Cup Match of Champions ўртоқлик турнири доирасида майдонга тушди. Учрашувнинг 25-дақиқасида каталонияликлар етакчиси Лионель Месси қайт қилиб юборди, деб хабар бермоқда Marca.
Аргентиналик футболчи мазкур ҳолатдан сўнг сув ичиб олишга мажбур бўлди ва ўйинни давом эттирди. Майдонда ярим соат ҳаракат қилган 29 ёшли футболчи ўз ўрнини Денис Суарезга бўшатиб берди.
Мазкур учрашувда каталонияликлар 5:3 ҳисобида зафар қучди, Месси эса голлардан бирига муаллифлик қилди.
Мессининг майдонда қайт қилиш ҳолати биринчи марта кузатилмаяпти. 2011 йили «Реал»га қарши Испания Суперкубоги ўйинида аргентиналик футболчи қусиб юборганди.
Германияга қарши ЖЧ–2014 финалида ҳам Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ўйин вақтида қайт қилган эди.
2016 йилнинг октябрь ойида «Депортиво» билан ўйинда захирада қолган Месси ошқозонидаги муаммо туфайли ўшанда ҳам қусганди.
Мессининг қайт қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилишига қарамай, шифокорлар унинг аҳволи яхши ва у соғлом эканини таъкидлмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)