Зимбабве президенти, 92 ёшдаги Роберт Мугабе 2018 йили бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловда яна бир бор ушбу лавозимга ўз номзодини кўрсатмоқчи. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакатда ҳукмрон Зимбабве Африка халқи иттифоқи котиби Игнатиус Чомбонинг сўзларига қараганда, партия ушбу сайловда Мугабе номзодини қўллаб-қувватлайди. Унинг фикрича, Мугабе мамлакат бошқарувига «донолик ва бирдамлик» олиб келади.
Мугабе 1987 йилдан бери Зимбабве президенти лавозимини эгаллаб келади. Илгари у ушбу лавозимда умрининг охиригача қолиш ниятини билдирган эди.
Изоҳ (0)