13 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи пленар йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг давомида сенаторлар Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Республика Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм йўналишларидаги фаолиятини ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларини кўриб чиқди, деб хабар беради UzReport.
Ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш, жаҳон миқёсида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакат минтақаларига чет эл инвестициялари ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлаш мақсадида Сенатнинг ташқи сиёсат масалалари қўмитасини халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, чет эл инвестициялари ва туризм қўмитасига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, илгари хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимидан озод этилди, Содиқ Сафоев эса Сенат раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Изоҳ (0)