Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тақвимида ўзгариш юз берди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Эрон ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияларининг ўзаро келишувига кўра, саралашнинг учинчи босқичи 8-тур доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017 йилнинг 13 июнь кунидан ўша йилнинг 12 июнь кунига кўчирилди.

Ҳозирга қадар саралашнинг учинчи босқичи доирасида жамоалар бештадан ўйин ўтказган бўлиб, Эрон «А» гуруҳида 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея ҳисобида 10 очко, учинчи ўриндаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 9 очко мавжуд.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичидаги кейинги учрашувини 2017 йилнинг 23 март куни сафарда Сурияга қарши ўтказади. Унга қадар Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги жамоа Арманистон ҳамда Грузия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.

Грузия терма жамоасига қарши назорат ўйини 2017 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади. Арманистон термасига қарши ўртоқлик ўйини 12 февраль куни ўтказилади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)