Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Championat.asia» нашрининг «Sports.kz»га асосланиб хабар беришича, Профессионал футболчилар халқаро федерацияси (FIFPro) қайси мамлакатда футболчиларга ўйинларда келишиш кўпроқ таклиф этилишини аниқлашга уриниб кўрган.

Фото: Google

Фото: Google

Унга кўра, Қозоғистон рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олди. Ҳисобот тайёрловчилар мамлакатда тўп сурган футболчиларнинг 25,3 фоизига келишиш таклиф этилганини аниқлаган.

Бу борада Конго 31,3 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи бўлган. Келишилган ўйинларда иштирок этиш таклифи энг кўп Грузияда берилади. Маҳаллий футболчиларнинг 34,2 фоизи буни қайд этиб ўтган.

Энг ҳалол ўйинлар эса Руминияда ўтиши аниқланди. Маҳаллий футболчилар уларга ҳеч қачон келишилган ўйинларда иштирок этиш таклифи бўлмагани ҳақида айтиб ўтган.

Ҳисобот тайёрловчилар маълумотларнинг аниқ эканига кафолат бермаган. Уларнинг фикрича, баъзи футболчилар ҳақиқатни айтмаган бўлиши мумкин.

Бу борада Ўзбекистон нечинчи ўринда туриши ёки умуман рўйхатда бор-йўқлиги кўрсатиб ўтилмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)