• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Офлайн карталар ёхуд маънан эскирган, хавфсиз бўлмаган DUET карталари ҳақида

    Бугунги кунда юртимизда тўлов карталари Online ва Offline режимида ишлайди. Ҳозирги пайтда онлайн режимида ишлайдиган карточкалар сони жадаллик билан ўсиб бормоқда. Амалда барча банклар онлайн карточкаларни эмиссия қилмоқда ва вақти-соати билан эски намунадаги карточкалар муомаладан чиқиб кетади.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Одатда банклар мижозларга нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг анчайин замонавий Uzcard тизимига ўтиш, яъни Online карточка эгаси бўлишни таклиф қилади. Ушбу жараёнда эски картадаги баланс қолдиқ маблағлари янги намунадаги карточкага кўчирилади. Лекин карта эгалари сафида иккала турдаги карталардан фойдаланаётганлар ҳам мавжуд.

    Барча турдаги пластик карталарнинг афзаллиги уларни рухсатсиз фойдаланишлардан ҳимоя қилувчи PIN-код мавжудлигидадир. Дуэт картаси йўқотилган ҳолатда нима бўлади? «Умуман олганда, ҳеч нарса, чунки, карта фақатгина унинг эгаси биладиган PIN-код билан ҳимояланади», — деб ўйлайди оддий фикрлайдиган киши ва янглишади.

    Шунга қарамасдан, Duet пластик карточкалари барча заифликлардан холи эканига ишончимиз комил бўлиши мумкинми?

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда Duet платформасидаги пластик карталар маънавий жиҳатдан эскирган ҳисобланади, чунки ушбу платформа айрим камчиликлардан холи эмас.

    Биринчидан, Duet карточкаси эгаси мобил телефонига мобил дастур ўрнатиш имкониятига эга эмас. Бу эса мобил телефонга боғланган пластик картанинг тўловлар тарихини кўришга тўсқинлик қилади. Шунингдек, тўлов маконини яратиш, карталар баланси ҳақида маълумот олиш ва ҳатто амалга оширилган операциялар рўйхатини юритиш имконияти ҳам чекланган.

    Иккинчидан, агар муайян карта эгаси ўзининг электрон ҳамёнини одат бўлиб қолган (1 ёки 5) пароль билан PIN-код орқали ҳимоялаган бўлса, у пулларидан ажралиб қолди дейишга асос бор. Боиси, ушбу картани қўлга киритган ёвуз ниятли одам бир неча дақиқа ичида картада сақланаётган пул маблағларини сарфлаб юбориши мумкин. Карта Offline технологияси асосида ишлаши сабабли тезлик билан уни блокировка қилиш ва карточкадаги маблағлар ҳаракатини мониторинг қилиш имконияти йўқ. Duet пластик карточкаси йўқотилган ҳолатда, карточканинг эгаси унга картани тақдим этган банк муассасасига зудлик билан етиб бориши ва картани стоп-листга жойлаштириш бўйича ариза ёзиши зарур. Пластик карточкалар карта эгалари-мижозлар ёзма аризаларига мувофиқ ва/ёки тижорат банклари аризалари асосида стоп-листга киритилади. Ушбу рўйхат шакллантирилади ва тижорат банкларига марказлашган тарзда процессинг маркази томонидан тарқатилади. Инкассация қилиш пайтида стоп-лист савдо хизмат кўрсатиш корхонасида ўрнатилган терминалнинг савдо карточкасига қайд қилинади. Ўз вақтида инкассация қилинмайдиган савдо хизмат кўрсатиш корхоналарида йўқотилган/ўғирланган карточкалардан транзакциялар амалга оширилиши эҳтимоли юқори бўлиб, ушбу ҳолат карточка эгаси учун жиддий молиявий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

    Бугунги кунда Duet карточкалари билан боғлиқ ўта жиддий муаммолардан бири «эски» банклараро транзакцияларни уларга кейинги ўринда ишлов бериш учун процессинг марказига юборишдир. Мазкур транзакциялар қуйидаги сабаблар туфайли юзага келади:

    - савдо-хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан савдо терминалларини ўз вақтида инкассация қилинмаслиги — бунинг оқибатида ушбу корхонага хизмат кўрсатувчи банк зарар кўради;

    - банк муассасаларида ўз вақтида клиринг сессиялари амалга оширилмаслиги.

    Бундан ташқари, Duet тизимининг яна бир камчилиги стоп-лист муаммосидир. Барча савдо-хизмат кўрсатиш корхоналари ҳам мазкур тизимда ишлаш регламентига аниқлик билан амал қилмайди ва ўз вақтида инкассация қилинмаганидан сўнг ўғирланган/йўқотилган карталардан транзакциялар амалга оширилиши хавфи пайдо бўлади. Оқибатда ўғирланган/йўқотилган карточкаларга хизмат кўрсатувчи Uzcard банклараро тўлов тизими иштирокчи-банклари тўғридан-тўғри молиявий жиҳатдан зарар кўради.

    Duet тизимида назарда тутилган пул маблағлари инкассацияси режими, шунингдек, савдо-хизмат кўрсатиш корхонаси билан айрим инсофсиз банк ходимларининг фирибгарлик мақсадида тил бириктириши учун ноқонуний йўл очиб беради. Бу эса солиқ органларига савдо-хизмат кўрсатиш корхонасининг даромади пасайтирилган ҳолда маълумот тақдим этилиши демакдир. Бу, ўз навбатида, давлат бюджетига пул тушумларининг камайишига сабаб бўлади.

    Duet пластик картангиздан ким ва қай тарзда пул ўғирлашга ҳаракат қилади?

    Фирибгарлик найрангларида нафақат бегона ёвуз ниятли одамлар, балки одатда ишонч билдириладиган шахслар, яъни савдо ва хизматлар соҳаси вакиллари, айрим инсофсиз банк ходимлари ҳам иштирок этиши мумкин. Офлайн пластик карточкаларидан пул ўғирланиши ҳолатлари ҳатто умуман кутилмаган жойда ҳам амалга оширилиши мумкин. Бугунги кунда Duet платформасидаги пластик карточкалар билан боғлиқ фирибгарлик усулларининг энг оммалашганларидан бири қўш транзакциядир. Харидор савдо-хизмат кўрсатиш тармоғида тўловни амалга оширар экан, картани операторга тақдим этади. У картани ҳисоблаш қурилмасидан ўтказади ва харидор ёки оператор PIN-кодни киритади, шундан сўнг ходим карта эгасига хатолик бўлганини айтади. Сўнгра жараён яна бир марта такрорланади ва бу гал транзакция муваффақиятли амалга оширилади. Бироқ муайян вақт ўтгандан сўнг карта эгаси харид учун пул икки марта ечиб олинганидан хабар топади. Айни пайтда бу ҳолатни оддий сабаб, яъни Duet пластик карточкаларида SMS-хабарнома мавжуд эмаслиги туфайли аксарият карта эгалари пул ечилиши билан боғлиқ жараёндаги хатолик ёхуд сумма бир хил бўлгани боис такрор дея қабул қилиб, сезмаслиги ҳам мумкин. Бундай транзакциялар бўйича арз қилиш ва пулларни қайтариб олиш енгил кечмайди. Бироқ айбдорларни ҳам жавобгарликка тортишда муайян мураккабликлар мавжуд. Чунки барчасини тизимда хатолик рўй бергани ёки операторнинг янглишгани билан асослаш мумкин. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, қўш транзакция ҳақиқатан ҳам фирибгарлик бўлиб чиқмаслиги, балки тўлов терминали ишидаги хатолик билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, шунга ўхшаш ҳолатлар учраб туради ва улардан ҳеч ким ҳимояланмаган.

    Қолаверса, Duet карталарида пул маблағлари ҳақидаги қайд бевосита картанинг ўзида сақланади ва технологик жиҳатдан Online режимида молиявий муассасаларнинг серверлари томонидан ҳеч қандай назорат олиб борилмайди. Бу эса хакерлар томонидан карталарнинг бузилиши ва рухсатсиз равишда маблағ ўтказиш ҳамда ечиб олиниши учун улкан имкониятлар эшигини очади. Яъни Offline карта ҳимоясини бузган фирибгар банк хабардор бўлмаган ҳолатда картадаги пул маблағлари қайдини бошқариш имкониятига эга бўлади.

    Янги тизимнинг афзаллиги нимада?

    Асосий фарқи шундаки, барча операциялар Online режимида амалга оширилади. Uzcard эгаси маблағларни карточкага юклаб олишига ҳожат йўқ. Сумма аввалгидек карточканинг ўзида эмас, балки банкдаги ҳисобда бўлгани сабабли барчаси автоматик тарзда амалга оширилади. Uzcard эгаси харид қилаётганда зарур код киритилгандан сўнг сумма унинг банкдаги ҳисобидан ечилади, яъни карточка банк ҳисобидан фойдаланишга йўл очувчи ўзига хос «калит» ҳам ҳисобланади. Сотувчи эса банкка келмасдан ҳам иш кунининг якунида инкассация қилиши мумкин.

    Uzcard карточкасининг бошқа бир афзаллиги шундаки, у йўқотилган тақдирда банкда карта эгаси томонидан пластик карточка йўқотилгани ҳақида ёзма равишда ариза ёзилади ва унинг ҳисоблари музлатилади. Шундан сўнг ҳеч ким маблағларни сарфлай олмайди. Агарда кимдир мижознинг банкка мурожаатига қадар картадан фойдаланган бўлса, пулларнинг ҳаракатланишини тез ва осонлик билан назорат қилиш мумкин. Картани эса эртаси куниёқ тиклаш мумкин. Эски намунадаги карточка йўқотилган тақдирда карта эгаси 20 сутка кутишига тўғри келади. Ана шу муддат ўтгандан сўнггина ундан маблағ ечилган ёки ечилмаганлиги ҳақида билиш мумкин. Боиси, тадбиркорлар уларнинг оддий терминали тўлиб қолган ҳолатларда инкассация қилади. Бу бир ойда 2–3 маротаба амалга оширилиши мумкин.

    Шунингдек, Offline карта блокланганда (масалан, амал қилиш муддати тугаган ҳолатда ёки бошқа бирон сабабга кўра, банкомат ёхуд дўконда гарчи шундай имконият бўлса ҳам оддий авторизация йўли билан муаммо бартараф этилмаган тақдирда), карточкани фақатгина уни тақдим қилган банк бўлинмасида блокдан чиқариш мумкин бўлади. Uzcard билан боғлиқ ҳолатда, буни мамлакат бўйлаб исталган филиалда амалга ошириш мумкин.

    Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази

    PR-хизмати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    12.12.2016, 19:37   Изоҳ (0)   22485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хусусий боғчалар афзаллиги Тошкентдаги Star Kids International мисолида

    12.12.2016, 17:09

    «Musaffo билан тотли куз» совғали акциясининг якуний босқичи ғолиблари эълон қилинди

    12.12.2016, 15:27

    Ўзбекистон бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилди

    12.12.2016, 15:16

    Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари рўйхати тасдиқланди

    12.12.2016, 14:51

    Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси Мустақиллик майдонига эмас, «Анҳор-Локомотив» паркига ўрнатилади

    12.12.2016, 12:42

    UzDigital TV ўз қамров ҳудудини кенгайтирмоқда

    12.12.2016, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    Реклама | 3 июл, 12:00

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55

    Ёзда “Реал”ни тарк этадиган футболчилар номи маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 12:50

    Instagram: Бозорда мева сотган Муниса Ризаева, тўйда танбеҳ берган Отабек Муҳаммадзоҳид, Имрон ва Дурдонадан янгилик

    Маданият | 3 июл, 12:49

    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

    Реклама | 3 июл, 10:30

    Ўзбекистонда аҳолининг учдан бир қисми камида битта банк кредитига эга

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.