Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания Ла Лигаси 15-турида ўз майдонида «Депортиво»га қарши баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.
«Реал»нинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинишича, мазкур ғалабадан кейин мадридликларнинг мағлубиятсиз серияси 35 ўйинга етди ва клубнинг янги рекорди ўрнатилди. Жамоа мағлубиятсиз ўйинлардан иборат сериянинг 26 тасида ғалаба қозониб, 9 тасида дуранг қайд этган.
«Реал»нинг аввалги, 34 учрашувдан иборат рекорди 1989 йилда, Лео Бенхаккер мураббийлиги остида қайд этилганди. Зинедин Зидан бош мураббийлиги остидаги жамоа ушбу рекордни аввал такрорлади, кейин эса янгилади.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта «Қироллик клуби» 2016 йилнинг 6 апрель куни, «Вольфсбург»га қарши (0:2) ЕЧЛнинг 2015/16 йилги мавсумининг чорак финал илк ўйинида мағлубиятга учраганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)