Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Гамбия президенти Яйя Жамме 1 декабрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини тан олишдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: LiveInternet

Фото: LiveInternet

«Текшириш ўтказилгандан сўнг сайлов натижаларини рад этишга қарор қилдим. Сайлов жараёнида жиддий қонунбузилишларга йўл қўйилган», — деди у давлат телевидениесига берган интервьюсида.

Давлат раҳбари мамлакатда президентлик сайловларини худодан қўрқувчи ва мустақил сайлов комиссияси бошчилигида қайта ўтказишга чақирди.

Яйя Жамме Гамбия раҳбари лавозимини 22 йил давомида эгаллаб келган. У 2001, 2006 ва 2011 йилларда қайта сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Гамбияда 1 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларда Бирлашган демократик партия номзоди Адама Бэрроу ғолиб бўлган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳозир барча кучларни аҳолига газ етказиб беришга сафарбар қилганмиз» — «Ҳудудгазтаъминот» раҳбари
Саломатлик
Байрамгача тезда вазн йўқотамиз: парҳезшуносдан маслаҳатлар
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди