АҚШнинг Пенсильвания штатида ўтказилган хоккей ўйини вақтида қизиқ воқеа содир бўлди. Мезбон жамоа хоккейчилари биринчи шайбани киритиши билан муз устига юмшоқ ўйинчоқлар ёмғири ёға бошлади.
Бу 1993 йилдан буён урф бўлиб, рождество арафасидаги ўйинда мезбонлар биринчи шайбани уриши ҳамоноқ муз усти айиқчалар, қуёнчалар ва йўлбарсчаларга тўла бошлайди.
Учрашувдан кейин ўйинчоқлар болалар уйлари ва касалхоналарга етказилади.
Изоҳ (0)