«Барселона» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар «Олтин тўп» мукофоти унинг асосий мақсади эмаслигини айтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Мен ‘Барселона’да жуда бахтлиман ва бу ердаги ҳаётимдан мамнунман. ‘Олтин тўп’ мукофотини ютишни мақсад қилганман, аммо уни деб ўзимни ўтга ташламайман. Шунчаки бахтли инсон бўлишни истайман. Агар ‘Олтин тўп’ни юта олмасам, катта фожиа бўлмайди.
Ушбу соврин узоқ йиллик меҳнат натижаси учун берилади. Афсуски, ‘Олтин тўп’ битта, дунёдаги энг яхши футболчи эса Месси. У билан бир жамоада ўйнаганимдан фархланаман», – деди Неймар.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)