Австралиялик Люк Мур маҳаллий банкнинг компьютер хатолиги туфайли 2,1 миллион долларни қўлга киритди. Кейинги икки йил давомида у пулларни қимматбаҳо автомобиллар, совғалар ва саёҳатлар учун сарфлади. Бироқ тез орада фирибгарлик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб ёзади TJournal.
2010 йилнинг мартида Люк Мур Австралиянинг St.George Bank банкининг маъмурий хатолиги туфайли 2,1 миллион Австралия долларини қўлга киритди. У хатолик ҳақида маълум қилмасдан, пулларни бошқа банклардаги бир нечта ҳисобларига кўчирди.
Натижада Мур икки миллион долларга яқин маблағни нақдлаштириб олди ва уларни Maserati, Aston Martin ва Alfa Romeo автомобиллари, шахсий катер, Майкл Жексоннинг имзоси қўйилган пластинка, Кайли Миноуг автографи қўйилган сурат, рассом Про Хартнинг картиналаридан бирини харид қилиш учун сарфлади.
Банк хатолиги ҳақида маълум бўлгач, 2015 йилда Мурга нисбатан фирибгарлик айби бўйича етти йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
2016 йилнинг декабрь ойи бошида суд ҳукмни бекор қилди. Мур Daily Telegraph нашрига берган интервьюсида миллионер бўлиб яшаган ҳаётидан кўнгли тўлмаганлигини маълум қилди.
29 ёшли Мур миллионернинг ҳаёти унчалик ҳам жозибали кўринмаганлигини маълум қилди. Мурнинг сўзларига қараганда, у бундай жиноятни қайта содир этмаган бўларди, чунки у оила ва дўстлари ҳаётидаги асосий бойликлари эканлигини тушуниб етган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)