Twitter 2016 йилги спорт воқеалари умумлашма хулосаларини чиқарди. Ҳисоботга кўра, йилнинг Twitter’да энг кўп муҳокама қилинган глобал спорт воқеаси Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Кучли ўнликка, шунингдек, футбол бўйича Европа чемпионати (Евро–2016), Супербоул (Америка футболи бўйича АҚШ чемпионати финали), МБА финал серияси, футбол бўйича Америка кубоги, УЕФА Чемпионлар Лигаси, Бош бейсбол лигаси Жаҳон серияси, Америка футболи бўйича Миллий чемпионат, жаҳоннинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» топшириш маросими ҳамда «Уимблдон» теннис турнири кирди.
Ўтаётган йилнинг энг машҳур твити деб «Лестер» жамоасининг Англия чемпионатидаги ғалабаси тўғрисидаги хабари тан олинди. У 396 минг марта ретвит қилинди. Иккинчи ўринни марҳум Муҳаммад Алининг расмий саҳифасида мотам твити (257 минг ретвит), учинчи ўринни эса Златан Ибраҳимовичнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши тўғрисидаги хабар (222 минг ретвит) эгаллади.
Изоҳ (0)