Икки номаълум аёл Навоий шаҳар Тинчлик кўчасида яшовчи аёлнинг уйига келиб, «Қизингизнинг бахтини очиб берамиз» деб, алдов йўли билан унинг ишончига кирди ва икки турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилди. Воқеа жойига этиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиноят жойини кўздан кечириб, жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишлари олиб борди. Фирибгарларнинг ташқи кўринишлари ҳақида маълумотлар тўпланди ҳамда бир қатор тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди.
Натижада гумонланувчилар иссиқ изида қўлга олинди ва содир этган жинояти тўлиқ фош этилди. Улар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчилар 1959 ва 1981 йилда туғилган аёллар бўлиб чиқди.
Ушбу фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)