Декабрь ойининг бошида Гарвард талабаси Эмили Заузмер Instagram’да ўз саҳифасини очиб, шундан буён тасвирий санъат намуналарига айлантирилган тортларининг суратларини жойлаштириб келмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ўқишдан бўш вақтида қиз тортларнинг юзасида қиём ёрдамида машҳур суратларга ўхшатмалар чизади. Унинг коллекциясидан Эдвард Мункнинг «Чинқириқ», Грант Вуднинг «Америкача готика», Винсент ван Гогнинг «Юлдузли тун» картиналари репродукциялари ўрин олган.
Изоҳ (0)