Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг «B» гуруҳида сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтди ва плей-оффга йўлланма олган клублар номига ойдинлик киритилди.
Кетма-кет 5 та турни мағлубиятсиз ўтказган Туркиянинг «Бешиктош» клуби 1/8 финалга йўлланма ола билмади. Киевда «Динамо» меҳмони бўлган клуб ўз дарвозасидан жавобсиз 6 та гол ўтказиб юборди.
«Динамо» ҳар қандай натижа қайд этса ҳам, хаттоки Европа Лигаси эшикларини ўзи учун оча олмасди. Шунга қарамай киевликлар турк клубининг оёғидан тортиб қолди. «Бешиктош» эндиликда халқаро майдондаги юришини Европа Лигасида давом эттиради.
Ўз майдонида мағлуб бўлганига қарамай, «Бенфика» 1/8 финал чиптасини қўлга киритди. Қизиқ томони, Португалия клуби ўзаро ўйинларда на «Наполи»дан ва на «Бешиктош»дан устун бўлди.
Европа Чемпионлар Лигаси «B» гуруҳи. 6-тур 6 декабрь, сешанба
Изоҳ (0)