Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг «А» гуруҳида сўнгги — 6-тур беллашувларига якун ясалди.
Гуруҳда етакчи бўлиб турган Лондоннинг «Арсенал» клуби мазкур турни Швейцарияда ўтказиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Англия Премьер-Лигасининг шу мавсумида бор-йўғи 3 та ўйин ўтказган испаниялик Лукас Перес унда хет-трик қайд этди.
«Арсенал» гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлашга эришди. Париж клубига қарши икки дуранг ва яна 4 та ғалаба. «ПСЖ» ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этиши мумкин эди. Бироқ Унаи Эмери жамоаси сўнгги турда 2 очко йўқотди. Эдинсон Кавани ва Анхель Ди Мария томонидан урилган голлар парижликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Франция пойтахтида қўлга киритилган 1 очко Болгариянинг «Лудогорец» клубига Европа Лигаси эшикларини очиб берди. «Базель» эса халқаро майдон билан хайрлашди.
Европа Чемпионлар Лигаси «А» гуруҳи. 6-тур 6 декабрь, сешанба
Изоҳ (0)