Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Олий суди Американинг Apple корпорацияси билан патент баҳсида Жанубий Кореянинг электроника ишлаб чиқувчи Samsung компанияси фойдасига қарор чиқарди, деб ёзади «РБК».

Фото: «Kaz-news.kz»

Фото: «Kaz-news.kz»

Саккизта суд бир овоздан Samsung’га ташқи жиҳатдан Америка компанияси маҳсулотларига ўхшаш бўлган Galaxy смартфонлари ва бошқа қурилмалар дизайнидан фойдалангани учун, Apple’га 399 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклаган апелляция суди қарорини бекор қилди. Олий суд экспертизасига мувофиқ, буни даъво қилиш учун асослар йўқ.

Икки компания ўртасидаги патент баҳси 2011 йилдан буён давом этмоқда. Бу вақт ичида Apple Samsung’ни икки марта судга берди, ушбу даъволарнинг дастлабки қиймати 4,5 миллиард долларни ташкил этганди. 2012 йилда суд Жанубий Корея компанияси Apple’нинг олтита патентини бузгани, уларнинг бир қисми дизайн элементларига боғлиқ бўлгани ҳақидаги хулосага келди. Охир-оқибат, Samsung Америка компаниясига 548 миллион доллар тўлаб беришга рози бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди