АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида олмахон бир сутка давомида Рождество байрамига мўлжалланган чироқлар маржонидан 150 та рангли чироқ ўғирлади, деб хабар бермоқда Meduza.
«Бу йил янги ўғрини аниқладик. У кичик олмахон бўлиб чиқди ва биз уни ‘Лампалар ўғриси’ деб атадик. Ярамас жонзот чироқлар билан ўз инини безатишига умид қиламиз, аммо олмахон лампаларни овқат деб ўйлаяпти», – деди видео муаллифи Маргарет Рикон.
Аввалроқ Рикон олмахоннинг чироқни ўғирлаб, арчага сакраган видеосини ҳам YouTube’га жойлаганди.
Олмахоннинг келгуси тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотлар келитирилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)