Қаршининг «Насаф» клуби шарафини ҳимоя қиладиган Азиз Ғаниев Россия Премьер-Лигасида пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Sports.uz» нашри маълумот берди.
18 ёшли футболчининг хизмати билан Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби қизиқиб қолган. Буни бир қатор рус нашрлари ҳам чоп этган. Бунда улар Ўзбекистон нашрларига асосланган.
Азиз Ғаниев «Насаф»нинг жорий мавсумдаги Олий Лига ўйинларида 17 бор кўриниш берган. Шуларнинг 11 тасида учрашувни бошланғич таркибда ўтказган.
Ҳимоя чизиғида тўп сурадиган футболчи Баҳрайн мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон термаси шарафини ҳимоя қилган бўлиб, бош мураббий Жасур Абдураимов билан чорак финалга қадар етиб боришнинг уддасидан чиқа олганди.
Маълумот учун, Россия Премьер-Лигасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч аъзоси тўп суради: Одил Аҳмедов («Краснодар»), Виталий Денисов («Локомотив»), Вадим Афонин («Оренбург»).
Изоҳ (0)