Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловда кузатувчи сифатида иштирок этаётган россиялик сенатор, мамлакат мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Мухарбек Дидигов «Дарё» мухбирига интервью бериб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Мен Ўзбекистонга учинчи бор ташриф буюрдим. Илгари парламент сайловларида ҳам қатнашган эдим, мана энди президент сайловида иштирок этмоқдаман. Айтишим керакки, ташкилотчилик юқори даражада бўлган. Тиббиёт пунктидан тортиб, болалар учун шароитларга қадар унутилмагани қойил қолдирди», — деди россиялик сенатор.
«Мени хайрон қолдирган яна бир нарса, сайловчиларнинг эрта тонгдан, кун ёришмай туриб ташриф буюриши. Ўзим сайлов участкаси очилишига келдим ва сайловчиларнинг кети узилмаётганини, айниқса, ёши кекса инсонларнинг тонгданоқ кела бошлагани кайфиятимни кўтарди. Одамлар юзидаги кўтаринкилик эса мен айтишим мумкин бўлган энг яхши ҳолатдир», — деб фикрига якун ясади кузатувчи.
Изоҳ (0)