Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев овоз бериш учун 4 декабрь куни Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги 132-сайлов участкасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга ташриф буюрди.
Ушбу сайлов участкасида жами 2352 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Айни пайтда бу ерда сайловчилар фаол тарзда овоз бермоқда.
Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрда бошланиб, 2 декабрга қадар ўтказилган муддатидан олдин овоз беришда 117 902 киши қатнашди. Давлат раҳбари сайловида жами 20 миллиондан ортиқ киши иштирок этади.
Изоҳ (0)