Нигериянинг марказий қисмида жойлашган Нигер штатида дизель ёқилғисини олиб кетаётган юк ташувчи цистерна портлаб кетиши оқибатида 14 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда 3 декабрь, шанба куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нигер штати полиция вакилининг сўзларига қараганда, 2 декабрь, жума куни дизель ёқилғисини олиб кетаётган юк ташувчи цистерна ҳайдовчи Тегина шаҳрида бошқарувни йўқотиб, бошқа автомобилга ва турар-жой биносига урилган. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлган. Уйлари ёна бошлаган фуқаролар ва йўл ёқасидаги савдогарлар ҳодиса қурбонига айланган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)