«Толибон» радикал ҳаракати аъзолари Покистоннинг кўмагисиз Афғонистон ҳарбийларининг сиқувига бир ой ҳам дош бера олмас эди. Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Буни қабул қилиб бўлмайди. Кимдир ҳали ҳам террорчиларга бошпана тақдим этмоқда. ‘Толибон’ ҳаракатининг намояндаларидан бири яқинда айтганидек, Покистон бошпана тақдим этмаса, улар бир ой ҳам туриб бера олмас эди», — деди у Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган халқаро конференциядаги чиқишида.
У Покистон ҳукуматини «Толибон»ни қўллаб-қувватлашга сарфлаётгани пулини террорга қарши курашга йўналтиришга чақирди.
«Покистон Афғонистонни қайта тиклашга 500 миллион доллар ажратишни ваъда қилгани учун миннатдормиз. Умид қиламанки, сизлар бу пулни Покистоннинг ўзида террорчилик ва экстремизмга қарши курашга йўналтирасиз», — деди Ашраф Ғани.
Изоҳ (0)