Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини АҚШнинг янги сайланган вице-президенти Майкл Пенс билан телефон орқали музокара олиб борди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Олий вакил АҚШнинг сайланган вице-президенти Майкл Пенс билан Евроиттифоқ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида ишчи алоқаларни ўрнатиш мақсадида телефон орқали музокара олиб борди», — деди Могеринининг матбуот котиби Майя Косьянчич.
Изоҳ (0)