«19:09» кўрсатувида меҳмон бўлган бошловчи Фарҳод Алимов янги турмуш ўртоғи Райҳонга чекловлар қўймайди, деб ёзди «Darakchi.uz». Бунда нашр, табиийки, Фарҳод Алимовнинг сўзларидан иқтибос келтирган.
«Бизда мутлақо чекловлар бўлмайди. Оила ўз ўрнида, ишнинг ҳам ўз ўрни бор», — деган Фарҳод Алимов.«Мен турмуш ўртоғимга Instagram’даги кузатувчиларининг саволларига жавоб беришни тақиқламайман. Ижтимоий тармоқлар орқали унга миллионлаб инсонлар севги изҳор қилади. Мен уй бекасига эмас, хизмат кўрсатган артистга, машҳур инсонга уйланганимни тушунаман. Шунинг учун бизда чеклов йўқ. Бир-биримиз билан очиқчасига гаплашамиз. Бизга нима ёқиши ёки ёқмаслигини ҳам очиқчасига муҳокама қиламиз», — деб айтиб ўтган оила бошлиғи.
Маълумот учун, Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимов никоҳи муносабати билан 5 ноябрь куни «Атлант» ресторанида ош берилганди.
Изоҳ (0)