Колумбия осмонидаги фалокат натижасида «Шапекоэнсе» футбол клубининг 25 нафар футболчиси оламдан кўз юмганди. Мазкур воқеага 3 кун тўлгач клубнинг 42 ёшли посбони Нивалдо Мартинс қайтиб майдонга тушмаслигини билдирди.
«Sports.ru»нинг қайд этишича, дарвозабон Копа Судамерикананинг финал ўйинига тасодиф туфайли бормаган ва тирик қолган.
«Аслида мен ҳам сафарга чиқишим керак эди. Ҳамма нарсанинг ўз сабаби бўлади. Мен якшанба куни «Палмейрас» билан ўйин учун бордим. Жамоадаги ўзимнинг 300-ўйинимни эса «Шапекоэнсе» майдонида ўтказишни истадим ва сафардан қолдим», — деди Нивалдо Мартинс.
«Палмейрас» билан ўйиндан кейин «Шапекоэнсе» бош мураббийи жамоа шарафини ҳимоя қиладиган шаҳарга қайтиб ўтирмай, ўша ернинг ўзиданоқ Меделинга учишга қарор қилганди.
Изоҳ (0)