1 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда ўз миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Намиқ Гунер Эрпулни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Туркия элчиси фаолиятининг самарали бўлганлиги қайд этилди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва унинг бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли Ўзбекистон–Туркия муносабатларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди.
Таъкидланганидек, 17–18 ноябрь кунлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигининг исботидир.
Н. Эрпул, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссиясини бажаришига қулай имконият яратиб берилгани учун ўз миннатдорлигини билдирди.
Изоҳ (0)