Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Гарет Бэйл ҳамда «Лестер Сити» ҳужумчиси Жейми Варди Буюк Британиянинг 2016 йилдаги энг яхши спортчиси номига даъвогарлик қилади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Sports Personality of the Year мукофоти учун Бэйл ва Вардидан ташқари қуйидаги спортчилар даъвогарлик қилади:
Никола Адамс (бокс), Алистер Браунли (триатлон), Софи Кристиансен (от спорти), Кадина Кокс (велоспорт), Муҳаммад Фара (енгил атлетика), Жейсон Кенни (велоспорт), Лора Тротт (велоспорт), Энди Маррей (теннис), Адам Пити (сузиш), Кейт Ричардсон-Уолш (чим устида хоккей), Ник Скелтон (от спорти), Сара Стори (велоспорт), Макс Уитлок (гимнастика), Денни Уиллет (гольф).
Қайд этиш керак, Гарет Бэйл Уэльсда 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)