30 ноябрь, чоршанба куни мамлакатда илк бор Ўзбекистон Президенти сайловини ёритувчи «Elections.uz–2016» пресс-клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу медиа майдон маҳаллий ва чет эллик журналистларга 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловни ёритишга ёрдам бериш мақсадида яратилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Клубнинг очилиш маросимида чиқиш қилар экан, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов сайловни ёритишда нодавлат ОАВнинг, айниқса электрон нашрларнинг ўрни ва роли ўсганини таъкидлаб ўтди.
«Пресс-клубнинг очилиши — мамлакатимизнинг сиёсий етуклиги, Ўзбекистон журналистлари даражасининг юқорилиги ҳамда сайловларни ёритиш бўйича халқаро стандартларни жорий этишга тайёрлигимиз кўрсаткичи», — таъкидлади Саидов.
Унинг сўзларига қараганда, бу нодавлат ОАВнинг сайловни ҳар томонлама ёритишга тайёрлигини кўрсатади.
«Ўзбекистонда биринчи марта навбатдан ташқари сайлов ўтказилмоқда. Уларда нодавлат ОАВ яхши иштирок этмоқда, уларнинг улуши барча рўйхатга олинган ОАВдан 70 фоизни ташкил этади, рўйхатга олинган ахборот воситаларининг умумий сони эса 1500 та. Нодавлат ОАВнинг 99 фоизини интернет нашрлари ташкил этади», — қайд этди Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ раҳбари.
Изоҳ (0)