АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп CNN телекомпаниясини танқид қилди. Унинг фикрича, телекомпания томонидан сайловолди кампанияси янглиш равишда ёритилган, унда журналистлар гўёки демократлардан номзод Ҳиллари Клинтонни тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Тегишли хабар 28 ноябрь, душанба куни республикачи томонидан Twitter микроблогига жойлаштирилган, деб ёзади «ТАСС».
Унда Трамп CNN журналистлари Ҳиллари Клинтонни тўлиқ (100 фоиз) қўллаб-қувватлаганлиги, энди эса у қақшатқич мағлубиятга учраганлиги учун ноқулай бўлаётганлигини таъкидлаган. «Улар шунчаки нима қилишни билмаяпти», — деб ёзди Трамп телеканал журналистлари ҳақида.
27 ноябрь, якшанба куни Трамп учта штатда овозлар гўёки нотўғри талқин қилинганлигини маълум қилган. «Виржиния, Нью-Гэмпшир ва Калифорниядаги овоз беришларда жиддий қалбакилаштирилган бўлса, нега бу ҳақда ОАВлар хабар бермаяпти? Нотўғри тушунча — бу катта муаммо!» — деди у Twitter’да.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)