Қаллобликда гумонланаётган Боливия футбол федерацияси президенти Роландо Лопес ҳибсга олинди. Бу ҳақда La Razon нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Роландо Лопес Сан-Симон университида маъруза ўқигани учун июнь ойига маош олган. Аммо ўша вақт у Боливия термаси билан АҚШда, Америка Кубоги–2016 турнирида бўлган.
Роландо Лопес ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўз вазифасини бажармаслик юзасидан айбланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)