Ўзбекистонлик Аралаш жанглар санъати (MMA) жангчиси Александр Столяров «Ратиборец 5» турнирида россиялик Николай Рачекка қарши жанг олиб борди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Беллашув 26 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик спортчи оғир вазн тоифасида рейтинг жангни ўтказиб, 1-раунднинг ўзида бўғиш усули билан рақибини мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Александр Столяров кикбоксинг бўйича спорт устаси, K-1 ва унифайт жанг турлари бўйича Осиё чемпиони саналади.
2013 йилдан буён MMA билан шуғулланиб келаётган Столяров шу кунгача 18 та жанг ўтказиб, 13 тасида ғалаба қозонган ва 5 тасида мағлубиятга учраган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)