Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда Президент сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш жараёни 24 ноябрь куни бошланди. Айни пайтгача муддатидан олдинги сайловда 41 724 киши овоз берди. Бу ҳақда Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилган «Сайлов.уз-2016» пресс-клуби маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Муддатидан олдин овоз беришда сайлов кунида бўла олмайдиган ва бунинг сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган аризани тақдим этган сайловчилар қатнашади.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга 10 кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганида тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, хорижий ва миллий ОАВ вакилларининг профессионал фаолияти учун халқаро стандартларга мос келадиган қулай инфратузилма ва шароитлар яратиш, интерфаол ахборот медиа майдони ташкил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш, халқаро кузатувчи ва экспертларни, шунингдек, медиа-ҳамжамият вакилларини республика эришган ютуқлар билан таништириш мақсадида нодавлат медиа-секторнинг мустақил вакиллари томонидан Ўзбекистонда биринчи «Press-Club Elections.uz-2016» («Сайлов.уз-2016» пресс-клуби) ташкил этиш ҳақидаги фуқаролик ташаббуси илгари сурилди.

«Press-Club Elections.uz-2016»нинг расмий очилиш маросими 2016 йил 30 ноябрда бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?