Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпаниясининг собиқ раҳбари Си Сяньминь 7,89 миллион юан (1,14 миллион доллар) миқдорида пора олишда айбланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Судга йўлланган айбловда айтилишича, 2005–2014 йиллар орасида у мансабини суиистеъмол қилган ҳолда ўғли орқали ҳамда шахсан ўзи пора олиб келган.
Си Сяньминь иши бўйича эшитувлар Шэньчжэнь шаҳри (Гуандун провинцияси) судида бўлиб ўтмоқда.
Изоҳ (0)