Номаълум хакерлар 25 ноябрь, жума куни Сан-Францискодаги енгил метронинг чипталар сотиш компьютер тизимини бузди. Оқибатда чипта автоматларининг аксариятида «Ишламаяпти» ва «Метро текин» деган эълонлар пайдо бўлди, деб ёзади «Вести.Hi-tech».
Бузилган машиналар дисплейи «Сизни бузишди, барча маълумотлар шифрланди. Калитни қўлга киритиш учун (yandex.com доменидаги манзил билан) боғланинг» деган хабар чиққан. Метро вакили ташкилот муаммонинг ечими устида иш олиб бораётганлигини маълум қилган.
Журналистлар кўрсатилган манзил бўйича ҳужум ташкилотчилари билан боғланганда, улар метро билан келишувга боришга ва чипталар сотиш тизимини қайта тиклашга тайёр эканлигини тасдиқлаган.
Транспорт компанияси хакерларга пул тўлашга рози бўлиш-бўлмаслиги ёки тизимни мустақил равишда тиклаши номаълум.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)