Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 29 ноябрь, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» маркази.

Фото: Камила Туляганова / Facebook / «Молодая фотография Узбекистана»

Фото: Камила Туляганова / Facebook / «Молодая фотография Узбекистана»

Хабар беришларича, 29 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -13...-8 даража совуқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида -10...-5 даража совуқ, Тошкент шаҳрида -9...-7 даража совуқ, Бухоро, Навоий вилоятларида -5...0 даража совуқ, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида -3...+2 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Сешанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида 0...+5 даража, Фарғона водийси вилоятларида +1...+6 даража, Тошкент шаҳрида +5...+7 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +3...+8 даража илиқ, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +5...+10 даражагача илиқ бўлади.

Қайд этишларича, 29 ноябрга ўтар кечаси ва 29 ноябрь куни тонгда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига туман тушиши мумкин.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк