Ўзбекистонда назорат органлари фаолиятини аниқланган қонунбузарликлар, кўрилган қонуний чоралар сони, шунингдек, давлат даромадига айлантирилган хўжалик субъектлари мулклари бўйича баҳолашни тақиқлаш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz». «Хўжалик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида»ги қонунга киритиладиган тузатишлар лойиҳаси муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойланди.
Хўжалик субъектлари фаолиятини текширувчи назорат органлари ишининг самарадорлигини қуйидаги мезонлар бўйича аниқлаш таклиф қилинмоқда:
- хўжалик субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши самарадорлигининг ошиши, улар томонидан тизимли қонунбузарликларга йўл қўйилмаслиги;
- хўжалик субъектлари фаолиятини текшириш чоғида йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш имкониятини тақдим этишга қаратилган ишларнинг амалга оширилиши;
- хўжалик субъектларини текширув натижаларига кўра ликвидациягача олиб бориш ҳоллари олдини олиш.
Изоҳ (0)