Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

4 декабрда жорий йилнинг асосий сиёсий воқеаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президенти сайловини кенг ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси қошида 1300 дан ортиқ хорижий ва миллий ОАВ вакиллари аккредитация қилинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хорижий ва миллий ОАВ вакилларининг профессионал фаолияти учун халқаро стандартларга мос келадиган қулай инфратузилма ва шароитлар яратиш, интерфаол ахборот медиа майдони ташкил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш, халқаро кузатувчи ва экспертларни, шунингдек, медиа-ҳамжамият вакилларини республика эришган ютуқлар билан таништириш мақсадида нодавлат медиа-секторнинг мустақил вакиллари томонидан Ўзбекистонда биринчи «Press-Club Elections.uz-2016» («Saylov.uz-2016» пресс-клуби) ташкил этиш ҳақидаги фуқаролик ташаббуси илгари сурилди. Бунинг юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган «Дарё» мухбирининг маълум қилишича, пресс-клуб ўз мультимедиа майдонида хорижий ва миллий медиасоҳа вакилларини бирлаштириши кўзда тутилган. Клуб тадбирлари International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг Биллур залида ўтказилади. Айни пайтда бу ерда 2016 йилнинг 30 ноябрида бўлиб ўтадиган клубнинг тантанали очилиш маросимига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мазкур лойиҳа ижтимоий-фуқаролик ташаббуси ҳисобланади. Бу мультимедиа майдони Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси, Uzbekistan Today ахборот агентлиги, «Менинг Юртим» телеканали, «Sevimli-tv.uz» интернет-телеканали, Uzreport-TV телеканали, «Даракчи информ сервис», «Ўзбекистон кабель телевидениеси», «Пойтахт», «Водий садоси» радиостанциялари ва бошқалар томонидан ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лойиҳани техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

«Биз мулк шаклидан қатъий назар барча хорижий ва миллий ОАВ учун мутлақо очиқмиз. Бу мультимедиа майдонида илғор технологиялар жамланганди: юқори тезликдаги интернетга эга бўлган 80 дан ортиқ замонавий компьютерлар ўрнатилди, IT-технология, дизайн ва мультимедиа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан фойдаланилди. Булар натижасида илғор дунё стандартларига мос келувчи клуб ташкил этишга муваффақ бўлинди. Пресс-клуб Wi-Fi алоқаси билан таъминланган, мамлакатдаги ўнта ҳудудий нодавлат телестудиялар, ЭОАВМА студиялари билан онлайн-боғланиш, шунингдек, алоҳида узатувчи телестанция ўрнатиладиган Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази билан бевосита онлайн алоқа йўлга қўйилди. Шундай қилиб, кўплаб журналистлар пресс-клубда туриб, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон сайлов жараёни воқеалари марказида бўлади», — деб айтди пресс-клуб раҳбари, ЭОАВМА бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Пресс-клубнинг самарали фаолият олиб бориши учун парламент аъзолари, партиялар, вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, халқаро кузатувчилар иштирокида брифинглар, матбуот анжуманлари ва туркум тематик тадбирлар ташкил этишни кўзда тутувчи кундалик дастур-жадвал ишлаб чиқилди. Клубнинг очилиш маросимида ва кейинги учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Саидовлар иштирок этади. Улар пресс-клуб ишига маслаҳат ёрдами кўрсатади.

Брифингларда «Мамлакатнинг сиёсий модернизацияси, Давоми бор», «Миллий қонунчиликка халқаро ҳуқуқлар меъёрларини имплементация қилиш, халқаро хамкорлик жиҳатлари», «Реал беллашув, соғлом сиёсий рақобат ва электорат билан ишлашга янгича ёндашувлар», «ОАВ ва сайловлар: Feedback’ни таъминлаш» каби турли мавзулар муҳокама қилинади. Пресс-клуб иши доирасида таниқли хорижий кузатувчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан интервьюлар ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Клуб тадбирларига туркум телевизион лойиҳалар муаллифи ва продюссери, ОАВ соҳаси эксперти Бобур Алихонов, таниқли журналист, блогер, сиёсатшунос Шерзод Қудратхўжаев, «Менинг овозим» ва «Мой голос» ток-шоулари бошловчилари Севара Ўринбоева, Муқаддас Фаёзова ва Насиба Фахриддиновалар модераторлик қилади.

Пресс-клуб дастуридан, шунингдек, халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакилларини Ўзбекистоннинг анъанавий маданияти ва санъати билан таништиришга қаратилган маданий тадбирлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Ижтимоий реклама миллий фестивали, Байналминал Маданий марказ билан ҳамкорликда «Ўзбекистон умумий уйимиз» китобининг кенгайтирилган тақдимоти, шунингдек, Республика «Ҳунарманд» ассоциацияси билан биргаликда халқ амалий санъати буюмлари кўргазма-ярмаркаси ва «Мустақил Ўзбекистон усталари» китоб-альбоми тақдимотини ўтказиш кўзда тутилмоқда.

«Press-Club Elections.uz-2016»нинг расмий очилиш маросими 2016 йил 30 ноябрда бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади