Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонанда Машҳурбек Instagram’даги саҳифасида 2014 йилги ижодий учрашувлардан бирида хонанда ва актёрлар биргаликда куйлаган қўшиқ видеосини эълон қилди.

Машҳурбек видеога: «‘Ўта мазмунли қўшиқ’ ёхуд ‘21’ — Қорақалпоқ миллий ашула ва рақс ансамбли ижросида. 2014 йилдан эсдалик», — деб тагсўз қолдирган. Видеодаги барча санъаткорлар қорақалпоқ миллий либосларини кийиб олган.

Видеода Машҳурбекдан ташқари, хонандалар Рухшона, Самандар Ҳамроқулов, «Беном» гуруҳи аъзолари Сарвар ва Комил, Отабек Муталхўжаев, актёрлар Азиз Раметов, Бахтиёр Турғунов, актрисалар Шаҳзода Муҳамедова, Муқаддас Саъдуллаева, Замира Бешимовани кўриш мумкин.

Бу видеога фойдаланувчилар турлича фикр билдирган. Кимдир хушкайфият улашгани учун Машҳурбек ва бошқа санъаткорларга миннатдорчилик билдирган бўлса, бошқалар: «Қўшиқ деб ҳар балони айтавераркансизлар-да», деб эътироз билдирган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?