Беларуслик роупжапмер (арқон билан сакраш бўйича мутахассис) Николай Гласовский 25 метрлик минорадан сакраб, қуюқ қаймоқ солинган идишга драник (картошкали пишириқ) ботирди. Сакраш видеоси YouTube’да жойлаштирилди, деб хабар беради «Белорусские новости».
Таъкидланишича, Гласовский британиялик баунжи-жампер, 16 ноябрь куни 70 метрлик платформадан сакраб, чойга печенье ботирган Саймон Беррининг рекордидан илҳомланган.
Изоҳ (0)