Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти муассаса ҳудудида полиэтилен ўрамдаги ҳамда бир марталик полиэтилен идишдаги овқат, шунингдек, ўйинчоқлар сотишни тақиқлади. Бу ҳақда, ҳайвонот боғи расмий сайтига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳайвонот боғида кўпгина жониворлар бегона буюмларни ютиб юбориб, оламдан ўтиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилгани боис бундай қарор қабул қилинди. Жумладан, яқинда ўлиб қолган тимсоҳнинг ошқозонидан ўйинчоқ топилган эди.
Ташрифчиларга мурожаат қилар экан, маъмурият уларни жониворларнинг овқатланиши борасида қайғурмасликка чақирди.
«Жониворларимиз барча зарурий емиш, озиқ, витамин ва минерал қўшимчаларни олади, шунингдек, ҳар бир тур учун, айрим ҳолларда алоҳида жониворлар учун ҳам халқаро рационларга кўра ишлаб чиқилган парҳез кўзда тутилган», — дейилади мурожаатда.
2015 йилнинг мартидан ҳайвонот боғига овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш тақиқланган эди.
Изоҳ (0)