Ироқдаги Мосул шаҳрида қамал остида турган ИШИД гуруҳи террорчилари 26 ноябрь куни ҳукумат қўшинлари эгаллаган маҳаллаларни миномётдан ўққа тутди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 16 киши ҳалок бўлди.
Айни пайтда тинч аҳоли уруш ҳаракатлари давом этаётган зонани тарк этишга уринмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)