Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) версиялари бўйича биринчи оғир вазндаги чемпиони россиялик Денис Лебедевга Лос-Анжелес–Москва авиарейсида жанжал кўтарган йўловчини тинчлантиришга самолёт экипажи рухсат бермади. Бу ҳақда «Россия 1» телеканалига таяниб, «ТАСС» маълум қилмоқда.
Жанжалкаш йўловчи тўсатдан ўрнидан туриб, бақира бошлади ва ҳаммани ўлдириши ҳақида айтди. Самолёт экипажи аъзолари уни тинчлантиришга уринганида россиялик боксчи уларга ёрдамга борди. Аммо улар Лебедевга бу ишни қилишга рухсат бермади.
Натижада учувчи Канаданинг Баффинов Ери оролида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Жанжалкаш йўловчи Канада полицияси томонидан бортдан олиб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)