25 ноябрь куни Эроннинг Семнон вилоятида икки йўловчи поездининг тўқнашиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 52 йўловчи турли даражада жароҳат олди. Тахминан 100 киши қутқариб олинди. Аммо қурбонлар ва ярадорлар сони ўсишда давом этмоқда.
Фожиа Шаҳруд шаҳри яқинидаги Ҳафтхон станциясида рўй берди. Поездлардан бири станцияда турганида иккинчи унга келиб урилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)